Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

мамлакат уйғоқ мамлакат саналавермайди. Балки фикрий жиҳатдан юксалган мамлакат уйғоқ мамлакат ҳисобланади. Бу каби натижаси тўғри бўлиб чиққан масаладан, бу натижа олинган бошқа масалалар ҳам тўғри деган тушунчага борилади. Шунга кўра Қувайт, Қатар ва Саудия Арабистони уйғоқ мамлакат ҳисобланади. Чунки улар иқтисодий жиҳатдан юксалган. Лекин аслида булар уйғоқ мамлакат эмас. Демак, натижаларининг тўғрилигига қараб масалаларнинг тўғрилиги тушунилади. Ваҳоланки, масалаларнинг тўғрилиги кафолатланмаган. Чунки унда кўпинча хатоликлар юз беради. Шунинг учун ҳужжат барпо қилишда мантиқий асосга суяниш мутлақо хато. Лекин бунинг маъноси мантиқ орқали етилган ҳақиқат хато ёки мантиқ орқали ҳужжат барпо қилиш хато дегани эмас. Балки бунинг маъноси ҳужжат барпо қилишда мантиқий асосга суяниш ва мантиқни асос қилиш хато демакдир. Ҳужжат ва далилда ҳисни асос қилиш лозим. Мантиқ билан эса унинг ҳамма масалалари тўғри бўлса, у ва унинг натижаси ҳисга бориб тақалсагина ҳужжат келтириш мумкин. Натижанинг тўғрилиги фақат масалаларнинг тўғрилигидан келиб чиқади. Лекин унда хатога учраш ҳоллари мавжудлиги ҳужжат барпо қилишда уни асос қилмасликни тақозо этади. Чунки унинг баъзи суратларида аниқ далил келтириш мумкин бўлса-да, унда ҳар қандай занний асос каби хатога тушиб қолиш мумкин. Шунинг учун ҳужжатда ҳисни асос қилиш керак. Чунки ҳис нарсанинг мавжудлигидаги барча қатъий асосга ўхшаш, унга хато аралашиб қолиши мумкин эмас.

 

Иккинчидан, мутакаллимлар маҳсус воқеликдан чиқиб, ҳис этиб бўлмайдиган Оллоҳнинг зоти ва сифатлари ҳақида баҳс қилишга ўтиб кетишди. Бу нарсаларни ҳиссиётга боғлиқ нарсаларга тааллуқли баҳсларга аралаштириб юборишди. Улар ғайбни шоҳидга, яъни кўринмайдиганни кўринадиганга қиёслашда ҳаддан ошиб кетишди. Яъни, Оллоҳни инсонга қиёслашди. Инсон адолатни шу дунёда тасаввур қилгандек, Оллоҳга вожиб деб билишди ва Оллоҳга унда яхшилик (манфаат) бўлган нарсаларни қилишни вожиб деб ҳисоблашди. Баъзилари Оллоҳга фақат манфаатли бўлган нарсаларни қилиш вожиб дейишди. Чунки Оллоҳ Ҳаким зот. Бирор ишни қилса, уни фақат бирор мақсад ва ҳикмат учун амалга оширади. Мақсадсиз ҳаракат эса аҳмоқлик ва кераксиздир. Ҳаким зот бу феълдан ўзи фойдаланади ёки бошқани фойдалантиради. Оллоҳ фойдаланишдан беҳожат зот бўлганлиги учун, бу ишни бошқани фойдалантириш учун қилади, дейишади. Шундай қилиб, улар ҳисга дахлсиз ақл воситасида ҳукм чиқариш мумкин бўлмаган баҳсларга киришиб кетишди. Натижада мана шундай хатоларга йўлиқишди. Булар идрок қилинадиган, Оллоҳнинг зоти эса идрок қилиб бўлмайдиган нарса, уни бир-бирига қиёслаш мумкин эмаслигига аҳамият беришмади. Оллоҳнинг адолатини инсоннинг адолатига қиёслаб бўлмаслигини, уни бу оламнинг қонунларига солиш мумкин эмаслигини илғашмади. Чунки Унинг ўзи бу оламни яратган. У ўзи бино қилган қонунларга мувофиқ оламни бошқаради. Кўрамизки, бир инсон агар фикри тор бўлса, адолатни тор маънода тушунади-да, нарсаларга муайян ҳукм чиқаради. Агар фикри кенгайса, адолатга бўлган қараши ҳам ўзгаради ва ҳукми ҳам бошқача бўлади. Қандай

 

35-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260